Манба: ФИФА Россия ўрнига бошқа жамоани саралашга киритмайди
Пайшанба, 03 Март
3999
Фото: Getty Images

Россия миллий жамоаси Жаҳон чемпионати саралашидан чиқариб юборилгач, саралаш босқичининг формати юзасидан саволлар пайдо бўла бошлади. 

Польшанинг «Przegląd Sportowy» нашри маълумотига кўра, ФИФА Россия ўрнига саралашга бошқа жамоани қўймайди. Русларнинг плей-офф яримфиналидаги рақиби Польша эса тўғридан тўғри плей-офф финалига йўлланма олади. 

Ҳозирча ФИФА бу борада расмий хабарни эълон қилмади. Манбанинг маълум қилишича, ташкилотнинг бу борадаги қарори жума куни эълон қилинади. 

Маълумот учун, Польша финалда Швеция ва Чехия баҳси ғолибига қарши ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар