Қорақалпоғистонда янги ташкил қилинган «Орол» футбол клубига Неъматилла Қутибоев бош мураббий этиб тайинланди.
Клуб матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, бунга қадар Қутибоев Қорақалпоғистон футбол ассоциация техник-директори вазифасида фаолият олиб бораётганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Aзамат Aлланиёзов фаолиятини якунлаб, «Орол» жамоаси директори этиб тайинланганди.