«Икки хил стандартлар». Абутрика Россия жамоаларининг барча мусобақалардан четлатилишини танқид қилди
Чоршанба, 02 Март
5201
Фото: Getty Images

Миср миллий жамоасининг таниқли собиқ футболчиси, ҳозирда beIN Sports телеканали эксперти сифатида фаолият юритаётган Муҳаммад Абутрика ФИФА ва УЕФАнинг Россия миллий жамоаси ва клубларини барча турнирлардан четлатишини қоралади.

«Россия миллий жамоаси ва клублари барча халқаро турнирлардан четлатилар экан, унда Фаластин ерларида йиллар давомида болалар ва аёлларнинг ўлимига сабаб бўлаётган Исроил билан алоқадор шахсларга ҳам бир хил тақиқ бўлиши шарт. Европада ҳали ҳам икки хил стандартлар бор», - дейди 43 ёшли мисрлик таниқли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари сабабли ФИФА ва УЕФА баёнот билан чиқиб, дастлаб ЕЧЛ финалини Санкт-Петербургдан Парижга, кўп ўтмай Россия миллий жамоаси ва клубларини барча турнирлардан четлатилганини эълон қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар