РПЛ. «Зенит» 90+2-дақиқадаги гол эвазига «Рубин»ни мағлуб этиб, яна пешқадамга айланди
Сешанба, 01 Март
2144
Фото: Чемпионат

Россия Премьер-лигаси 19-тури доирасидаги сўнгги ўйин якунига етди.

Чемпионат пешқадами «Зенит» клуби ўз майдонида «Рубин»га қарши саф тортиб, қийинчилик билан уч очко соҳибига айланди. Алберто ва Суторминнинг голидан кейин мезбонлар ишончли ғалабага эришаётган эдилар, аммо иккинчи бўлимнинг 61, 67-дақиқаларида Лисакович фарқни йўққа чиқарди – 2:2.

Сергей Семак шогирдлари 90+2-дақиқага келиб ғалаба голини киритишди. Иван Сергеевнинг голи питерликларга ғалаба келтирди – 3:2.

Шу тариқа, «Зенит» 19-турдан кейин очколари сонини 41тага етказиб, вақтинчалик пешқадам «Динамо»ни икки очкога ортда қолдирган ҳолда яна 1-ўринга қайтди. 22 очкога эга Қозон клуби эса 11-поғонани банд этган.

РПЛ. 19-тур
Зенит – Рубин 3:2
Голлар:
1:0 – 48 Юри Алберто, 2:0 – 55, пенальти Сутормин, 2:1 – 61 Лисакович, 2:2 – 67 Лисакович, 3:2 – 90+2 Иван Сергеев.
Зенит – Одоевский, Чистяков, Дуглас Сантос, Барриос, Круговой (Ерохин, 84), Сутормин (Мостовой, 75), Клаудиньо (Оздоев, 90), Вендел, Дзюба, Малком, Юри Алберто (Сергеев, 74).
Рубин – Дюпин, Самошников, Бегич, Тальби, Дрейер (Зуев, 72), Ломовицкий (Уремович, 72), Кварацхелия (Бакаев, 71), Хакшабанович, Кучаев (Апшацев, 84), Мусаев, Лисакович (Онугха, 72).
Огоҳлантиришлар: Мусаев (17), Барриос (31), Ломовицкий (54).
Четлатиш: Мусаев (78).

Ўхшаш янгиликлар