Азамат Алланиёзов Қорақалпоғистонда янги ташкил қилинган клубга директор бўлди
Сешанба, 01 Март
1987
Фото: Орол

Азамат Алланиязов «Орол» клуби директор этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Тайинловга қадар у Нукуснинг «Арал самали» жамоасида ўйнаган. 

Маълумот учун, Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси ҳисобланадиган Азамат Алланиязов фаолияти давомида «Насаф», «Навбаҳор», «Динамо» каби клубларда ўйнаган ва Қарши жамоаси сафида ОФК кубогини қўлга киритган. Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, Алланиязов «Арал самали»да футболчилик фаолиятини якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Кенгаши ташаббуси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси қўллаб-қувватлаши билан Қорақалпоғистонда «Арал самали»да ташқари «Арал» клуби ташкил қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар