Манба: «Спартак» Европа лигасидан четлатилади 
Душанба, 28 Феврал
4280
Фото: Getty Images

Россиянинг еврокубоклардаги ягона клуби «Спартак» Европа лигасидан четлатилади, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Манба хабарига кўра, Европа лигаси 1/8 финали қуръасида Москва клуби «Лейпциг»га қарши ўйнаши лозим бўлса-да, Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари сабабли УЕФА яқин орада «Спартак»ни еврокубоклардан четлатиши кутилмоқда.

Аввалроқ, УЕФА Россия ва Украина клублари ҳамда миллий жамоаларининг мезбон мақомидаги ўйинларини нейтрал майдонда ўтказиши ҳақида қарор қабул қилган эди. «Спартак» Европа лигаси плей-офф учрашувини Бокуда ўтказиши кутилаётганди.

Bild’нинг тасдиқлашича, 10 ва 17 март кунги учрашувлар ўтказилмайди. Германия клуби эса техник ғалаба билан 1/4 финалга йўлланма олади.  

«Биз УЕФА билан доимий алоқадамиз. Бу борада тўғри қарор қабул қилинишига ишонамиз. Катта эҳтимол билан «Спартак»га қарши ўйинлар бекор қилинади», - дейди «Лейпциг» директори Оливер Минцлафф.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар