ФИФА Россияга қарши санкциялар киритди
Душанба, 28 Феврал
7655
Фото: Getty Images

ФИФА Россияга қарши бир қатор санкциялар киритди:

— Россия ҳудудида халқаро турнирлар ўтказилмайди. Уй ўйинлари нейтрал майдонларда ва томошабинларсиз ўтказилади.

— Россия вакили бўлган ассоциация ҳар қандай мусобақада «Россия» эмас, «Россия Футбол Иттифоқи» номи остида иштирок этиши керак бўлади.

— Россия жамоалари иштирокидаги ўйинларда мамлакат байроғи ёки мадҳияси ишлатилмайди.

ФИФАнинг бундай қарорлар қабул қилишига Россиянинг Украинага қарши уруш очгани сабаб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар