Эрон клуби Шерзод Темиров билан шартнома имзолаганини эълон қилди
Душанба, 28 Феврал
4381
Фото: AFP

«Пахтакор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳужумчи Шерзод Темиров янги мавсум олдидан легионерга айланди.

23 ёшли ҳужумчи «Пахтакор»дан «Персеполис» клубига ўтди. Эрон клуби ўзбекистонлик форвард билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилган. Трансфер суммаси ҳақида маълумот берилмаган. 

Аввалроқ, «Локомотив» ҳужумчиси Азизбек Амонов Эроннинг «Истиқлол» жамоаси аъзосига айланган эди.

Маълумот учун, Теҳрон клуби Эрон Про лигаси 20-туридан сўнг пешқадам «Истиқлол»дан кейинги 2-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар