Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Барселона» «Галатасарой»га қарши, «Севилья» Англияга боради
Жума, 25 Феврал
8560
Фото: Getty Images

Бир неча дақиқа аввал УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Европа лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, турнир фаворити «Барселона» «Галатасарой»га қарши саф тортса, «Севилья» Англиянинг «Вест Ҳэм» клубига қарши майдонга тушади. Шунингдек, Москванинг «Спартак» клуби жамоа собиқ устози Тедеско мураббийлигидаги «Лейпциг»га қарши ўйин ўтказади.

Барча жуфтликлар билан танишинг:

Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари:
«Рейнжерс» (Шотландия) – «Црвена Звезда» (Сербия)
«Брага» (Португалия) – «Монако» (Франция)
«Порту» (Португалия) – «Лион» (Франция)
«Аталанта» (Италия) – «Байер» (Германия)
«Севилья» (Испания) – «Вест Ҳэм» (Англия)
«Барселона» (Испания) – «Галатасарой» (Туркия)
«РБ Лейпциг» (Германия) – «Спартак» (Россия).
«Бетис» (Испания) – «Айнтрахт» (Германия)

Маълумот ўрнида, 1/8 финал дастлабки учрашувлари 10 март куни ўтказилса, жавоб баҳслари 17 март кунига режалаштирилган. Фақатгина «Порту» ва «Бетис» ўйинлари «Брага» ҳамда «Севилья»нинг уй учрашуви билан бир кунда тўғри келиб қолмаслиги учун 9 мартда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар