«Барселона» «Наполи»га қарши, Жасур Яхшибоев Португалияда меҳмон. Европа лигаси плей-офф жавоб ўйинлари олдидан
Пайшанба, 24 Феврал
4090
Фото: Getty Images

Бугун, 24 февраль куни кўҳна қитъада клублар ўртасида нуфузи бўйича Чемпионлар лигасидан кейинги турнир Европа лигаси плей-офф ўтиш босқич жавоб учрашувлари ўтказилади.

Кечанинг марказий тўқнашуви Неаполда ўтади. «Наполи» ва «Барселона» ўртасидаги баҳсда Италия ёки Испания чемпионати грандларидан бири еврокубоклардаги иштирокини эрта якунлайди. Каталониядаги дурангдан кейин Неаполда икки жамоани ҳам ғалабадан бошқа натижа қаноатлантирмайди.

Ўзбекистонлик мухлисларнинг диққат эътибори Португалияга қаратилади. Жасур Яхшибоев тўп сураётган «Шериф» «Брага» меҳмони бўлади. Молдова клуби дастлабки баҳсда 2:0 ҳисобида зафар қучган, Португалиядаги баҳсда минимал мағлубият ҳам Яхшибоев тўп сураётган клубни 1/8 финалга олиб чиқиши мумкин.

1/8 финалга йўлланма олган жамоаларни нима кутмоқда?

Плей-офф ўтиш босқич ғолиблари маълум бўлгач, 25 февраль куни Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланади. Унда ўтиш босқичида қатнашган клублар сараланмаган сифатида, ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаган «Айнтрахт», «Байер», «Вест Ҳэм», «Галатасарой», «Лион», «Монако», «Спартак», «Црвена Звезда» сараланган жамоа сифатида қуръада қатнашади. 1/8 финал ўйинлари 10 ва 17 март куни ўтказилиши режалаштирилган. 

Европа лигаси. 1/8 финал.

Жавоб учрашувлари. 24 февраль

 

«Лацио» - «Порту»

Ўйин бошланиш вақти: 22:45

ТВ-трансляция: «Спорт»

Биринчи учрашув: 1:2

 

«Динамо» Загреб - «Севилья»

Ўйин бошланиш вақти: 22:45

ТВ-трансляция: «Спорт»

Биринчи учрашув: 1:3

 

«Олимпиакос» - «Аталанта»

Ўйин бошланиш вақти: 22:45

ТВ-трансляция: «Спорт 2»

Биринчи учрашув: 1:2

 

«Реал Сосьедад» - «РБ Лейпциг»

Ўйин бошланиш вақти: 22:45

ТВ-трансляция: «Ёшлар»

Биринчи учрашув: 2:2

 

«Наполи» - «Барселона»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: «Спорт»

Биринчи учрашув: 1:1

 

«Бетис» - «Зенит»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: «Маҳалла»

Биринчи учрашув: 3:2

 

«Рейнджерс» - «Боруссия» Дортмунд

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: «Спорт 2»

Биринчи учрашув: 4:2

 

«Брага» - «Шериф»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: «Ёшлар»

Биринчи учрашув: 0:2.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар