Тухель Ковачич ва Зиёшнинг жароҳати ҳақида гапирди
Чоршанба, 23 Феврал
1713
Фото: Челси

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель жамоа футболчилари Матэо Ковачич ва Ҳаким Зиёшнинг ҳолати ҳақида гапирди. 

«Ҳозирги пайтда футболчиларнинг жароҳати қанчалик жиддийлигини билмайман. Ковачични танаффусда алмаштирганим маъқул эди, битта захира имконини сақлаб қолардик. Ҳакимнинг вазиятида нима бўлганини кўрмай қолдим. Унинг ҳолатини шифокорлар билан муҳокама қилиб олиши керак. 

Мавсум давомида жуда кўп маротаба шундай ҳолатларга дуч келмоқдамиз, тактик сабабларга кўра эмас, жароҳат сабаб ўзгариш амалга оширмоқдамиз. Умид қиламанки, Англия Лига Кубоги финалигача улар жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтишади», — деди германиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, Англия Лига Кубоги финали доирасидаги «Ливерпуль»га қарши беллашув 27 феврал куни, Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар