«Барселона» собиқ бош мураббийи «Атлетико»да Симеоне ўрнини эгаллаши мумкин
Чоршанба, 23 Феврал
10641
Фото: Getty Images

«Барселона» собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде Мадриднинг «Атлетико» клубида иш бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манба хабарига кўра, клуб раҳбариятида Диего Симеонега бўлган ишонч пасая бошлаган. Клуб президенти Энрике Сересо аргентиналик мутахассисни мавсум якунига қадар қолдирмоқчи бўлса, клуб спорт директори Андреа Берто мураббийликка янги номзодларни кўра бошлагач, Симеоне билан муносабати совуқлашган. 

Мадрид клуби Симеонени истеъфога чиқарган тақдирда, Эрнесто Вальвердени таклиф этмоқчи. «Барселона» собиқ бош мураббийи Каталония клубини тарк этгач, ҳозиргача ҳеч қайси клубда фаолият юритмаяпти.

Маълумот учун, «Атлетико» Ла Лигада 25 ўйиндан кейин 42 очко билан 5-ўринда бормоқда. Клуб ЕЧЛ 1/8 финали биринчи ўйини доирасида «МЮ»га қарши майдонга тушади. Мадриддаги баҳс бугун, 23 февраль куни соат 01:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг амалдаги чемпиони саналмиш Диего Симеоне 2011 йилдан буён «Атлетико» бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар