«МЮ» ҳужумчиси ёзда «Интер»га ўтиши мумкин
Сешанба, 22 Феврал
6789
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль янги мавсумни Италия А Сериясида бошлаши мумкин.

 La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, миланликлар раҳбарияти жамоани тарк этиши кутилаётган Алексис Санчес ўрнига ёзда Антони Марсьялни таклиф этиш устида ишламоқда. Клуб Лаутаро Мартинесни ҳам трансферга қўйиши эҳтимоли сабабли ёзгача Марсьяль трансфери масаласини ҳал қилиши мумкин.

Қишки трансфер ойнасида мавсум якунига қадар «Севилья»га ижарага берилган франциялик ҳужумчи ёзда «МЮ»га қайтади. Бироқ Марсьяль янги мавсумда ҳам «МЮ»да қолишига ишонмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг амалдаги чемпиони ўтган ёзда Марсьялга қизиқиш билдирган, бироқ якунда Эдин Жеко билан келишувга эришганди.

Маълумот учун, 26 ёшли форвард жорий мавсум АПЛда 8 ўйинда битта гол, Ла Лигада эса ўтган 3 ўйинда битта ассистга муаллифлик қилди. Футболчининг инглиз клуби билан келишуви 2024 йилга қадар имзоланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар