«Манчестер Сити» ва «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро «ПСЖ» форварди Лионель Мессининг юқори савияли ўйинини қайд этди.
«У бошқалар учун қийин бўлган нарсаларни қанчалик осон қилиши ҳайратланарли. Охирги 15 йил ичида мен Европада Леодан яхши ҳеч кимни кўрмадим.
Ёшлар жамоаларида Лео истаса, 2 дақиқада 5та гол уришини билардик. У бор эътиборини жамлаганида, унга қарши ўйинда ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. У бошқа ўйинчилардан бир бош устун», — дея аргентиналик собиқ ҳужумчининг сўзларини келтиради TyC Sports.