Бернарду Силва «Реал»га ўтиш ниятида
Душанба, 21 Феврал
4969
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» футболчиси Бернарду Силва «Реал»да ўйнашни истамоқда. 

«Calciomercato»нинг ёзишича, 27 ёшли футболчи Ла Лигада ҳам ўзини синаб кўришни жуда хоҳлаяпти. Ўтган йилнинг ёзида унга «Атлетико»дан жиддий таклиф бўлганди, бироқ «Сити» футболчисини сотишни истамаган. 

Айни вақтда «қироллик клуби» ёши катталашиб бораётган Кроос ва Модрич ўрнига яримҳимоячилар излаш билан банд. Бернарду варианти уларнинг шорт-листида борлиги айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар