Лукаку Премьер-лигада антирекорд қайд этди
Якшанба, 20 Феврал
4071
Фото: Getty images

АПЛ 26-тури доирасида «Челси» сафарда «Кристал Пэлас» майдонидан Ҳаким Зиёшнинг 89-дақиқадаги голи эвазига минимал ғалаба (1:0) билан қайтди.

Ушбу баҳсда меҳмонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку тўлиқ ўйинда тўп суриб, бор йўғи 7 маротаба тўпга эга чиқди. Бу билан бельгиялик ҳужумчи Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган футболчилар орасида тўпга энг кам марта теккан ўйинчи сифатида антирекорд қайд этди.

OptaJoe хабарига кўра, Лукакунинг ушбу натижаси бу борада статистика юритила бошланган 2003/2004 йилги мавсумдан буён энг ёмони сифатида қайд этилган. 

Маълумот учун, «Челси» 26-турдан сўнг турнир жадвалида 50 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Ромелу турнирда 17 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар