Артета «Брентфорд» билан ўйин ва «Арсенал»нинг кучли тўртликка кириш имкониятлари ҳақида гапирди
Якшанба, 20 Феврал
2466
Фото: Getty images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 26-туридан ўрин олган «Брентфорд» (2:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлайманки, жуда яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда бизда жуда кўп имкониятлар бўлди ва Премьер-лигада улардан фойдаланиш керак. Умуман олганда, натижадан қониқиш керак деб ўйлайман.

Кучли тўртлик? Ҳали олдинда узоқ йўл бор, лекин биз бунга бироз яқинроқмиз.

«Брентфорд»га 1-турда ютқазганимиз (0:2) ҳам тайёрланишга ёрдам берди. Мағлубият чандиғи қолганди. Футболчиларга ўша ўйиндан кейинги туйғуларни унутмаслигимиз кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилдим.

Ғалаба билан мақсадимизга бироз яқинлашдик. Айнан шундай ҳаракат қилишимиз керак. Натижалардан бу лигада ғалаба қозониш қанчалик қийинлигини кўриш мумкин.

Навбатдаги «Вулверҳэмптон«га қарши ўйин ҳақиқатан ҳам қийин бўлади. Яхшироқ, яхшироқ ва яхшироқ ўйнашимиз керак, бу — мақсад. 

Жуда узоққа қарай олмайсиз. Вазият тез ўзгармоқда. АПЛда ғалаба қозониш ҳақиқатан ҳам қийин», — дейди «тўпчилар» устози Sky Sports'га.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар