АПЛ. «Вест Ҳэм» «Ньюкасл» билан ўйинда очко йўқотиб, «МЮ»дан ўзиб кета олмади
Шанба, 19 Феврал
3879
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасидаги дастлабки учрашувда «Вест Ҳэм» ўз майдонида «Ньюкасл»га қарши саф тортди.

Учрашувда Доусон ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунида Уиллок мувозанатни тиклади – 1:1. Бу ўйиндаги якуний натижа бўлди.

Шу тариқа, «Вест Ҳэм» кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотиб, «МЮ»дан ўза олмай, 42 очко билан 5-ўринда қолган бўлса, «Ньюкасл» кетма-кет 6-ўйинда ҳам очко олиб, 22 очко билан 17-ўринда бормоқда.

АПЛ. 26-тур
Вест Ҳэм – Ньюкасл 1:1

Голлар: 1:0 – 32 Доусон, 1:1 – 45 Уиллок.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Фредерикс (Жонсон, 46), Доусон, Зума, Крессуэлл, Соучек, Райс, Форнальс, Антонио, Бенрахма (Влашич, 73), Боуэн.
Ньюкасл – Дубравка, Крафт, Шер, Берн, Таргетт, Шелви, Уиллок (Бруно Гимараэс, 88), Фрэйзер (Альмирон, 79), Мерфи, Вуд, Жоэлинтон.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар