Агуэро Аргентина миллий жамоаси билан ЖЧ-2022га бориши мумкин
Шанба, 19 Феврал
3691
Фото: AFP

«Манчестер Сити» ва «Барселона» собиқ футболчиси Серхио Агуэро Аргентина миллий жамоаси билан бирга Қатардаги жаҳон чемпионатига бормоқчи эканини яширмади.

Юрагидаги нуқсонлар сабаб футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган аргентиналик 33 ёшли собиқ ҳужумчи ЖЧ-2022да мураббий сифатида боришни истамоқда.

«Қатардаги жаҳон чемпионатига боришни хоҳлардим. Кейинги ҳафтада бу борада учрашувим бор. Аргентина миллий жамоаси мураббийлар штабидан жой олиб, мундиалда қатнашишни истайман. Мен аллақачон бош мураббий Лионель Скалони ҳамда Чики Тапиа билан гаплашдим. 

ЖЧ-2022га борсам футболчилар билан шуғулланишда давом этаман. Бу менга муаммо бўлмайди. Қатарда ҳеч бўлмаса футболчиларни руҳлантириб, миллий жамоамга ёрдам беришим мумкин», - дейди Агуэро Radio10’даги суҳбатида.

Маълумот учун, Серхио Агуэро ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида 4 ўйинда майдонга тушиб, Аргентина билан мундиал йўлланмасини қўлга киритганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар