Почеттино: «Месси – жаҳоннинг энг яхши футболчиси. «Реал» билан ўйинда пенальтидан фойдалана олмагани унга таъсир қилмайди»
Жума, 18 Феврал
7312
Фото: Getty Images

«ПСЖ» устози Маурисио Почеттино Лионель Месси жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси сифатида қолаётганини айтди.

«Реал» билан ўйиндаги вазият Мессига таъсир қилмайди. Лионель жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Агар кимгадир футбол нима эканлигини тушунтирмоқчи бўлсангиз, унга футбол бу – Месси эканини айтинг.

Фойдаланилмаган пенальти Мессининг ўзига бўлган ишончига таъсир қилмайди. Месси «Реал»га қарши аъло даражада ҳаракат қилди», - дейди парижликлар устози. 

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «ПСЖ» - «Реал» (1:0) ўйинида Мбаппенинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Месси 62-дақиқада пенальтидан гол кирита олмади. Жавоб баҳси 9 март куни ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар