Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Верона»га қарши учрашувдан аввалги матбуот анжуманида таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди.
«Дзаньола ҳақида аниқ гапириш қийин. У жароҳати сабабли машғулот ўтказа олмади. Эртанги баҳс олдидан унинг ҳолатини текширамиз.
Таркибдаги муаммолар? 9 нафар футболчимиз бу ўйинда бизга ёрдам бера олмайди. Бу жуда кўп. Исталган клуб турли сабаблар билан майдонга туша олмайдиган бунча кўп ўйинчи ўрнини тўлдиришга қийналади. Шунга қарамай, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ғалабага интилиб, очколарни қўлга киритишга интиламиз», - дейди португалиялик мураббий.
Аввалроқ, Элдор Шомуродов ва Генрих Мхитарян коронавирус юқтириб олгани сабабли бу ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, «Рома» - «Верона» учрашуви эртага, 19 февраль шанба куни соат 22:00да бошланади. Римликлар турнир жадвалида 40 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.