Ўзбекистон Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичига мезбонлик қилади
Пайшанба, 17 Феврал
5971
Фото: ЎФА

2023 йил Хитойда навбатдаги Осиё Кубоги бўлиб ўтади. 

Бугун, 17 февраль куни ОФК ушбу турнирнинг саралаш баҳсларини ўзида қабул қиладиган мамлакатлар номини эълон қилди. 

Унгу кўра, Ўзбекистон ўзи иштирок этадиган гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилади. Баҳслар 8, 11 ва 14 июнь кунлари ўтказилади. 

Маълумот учун, саралаш босқичига 24 февраль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон миллий жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан ўрин олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар