МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов лавозимини тарк этди
Пайшанба, 17 Феврал
3757
Фото: Tribuna.uz

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йил май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз ҳоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш бўлди. 

Ариза Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди. 

Янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишида сайланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар