Янги мавсумга Туркияда ҳозирлик кўраётган «Бунёдкор» клуби навбатдаги синов учрашувда майдонга тушди.
Украинанинг «Заря» клубига қарши баҳсда Шуҳрат Мақсудов шогирдлари ҳисобни очган бўлишига қарамай, Луганск жамоаси иккинчи бўлимдаги икки гол эвазига сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди – 2:1.
Ўртоқлик баҳси. Туркия
«Бунёдкор» - «Заря» (Украина) - 1:2
Голлар: Ҳусайн Эргашбоев, 25 - 1:0. Владислав Кабаев, 62 - 1:1. Денис Фаворов, 90+1 - 1:2.