«Манчестер Сити» вингери Риёд Маҳрез ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки ўйини доирасидаги «Спортинг»га қарши баҳсдан (5:0) кейин турнир фаворити ҳақида фикр билдирди.
«Йирик ҳисобли натижа ўйин осон ўтганини англатмайди. Биз кейинги баҳсда имконқадар осонроқ бўлиш учун ҳаракат қилдик.
Мақсадимиз – кейинги босқичга чиқиш. Дастлабки ўйинда катта ҳажмдаги иш бажарилгани хурсанд қилади. Бешта гол урдик, аммо ҳали жавоб баҳси бор.
Финалда «ПСЖ»га қарши ўйнаймизми? Бунгача ҳали узоқдамиз. «ПСЖ» – турнир фаворити», – дея Маҳрезнинг сўзларини келтирган Get French Football News.
Маълумот учун, Маҳрез жорий мавсум АПЛда 18 ўйинда 7та гол, ЕЧЛда эса 7 баҳсда 6та голга муаллифлик қилган.