«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛнинг 1/8 финал илк учрашувида «Спортинг» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:0), мусобақадаги энг катта рақобатчиси ҳақида гапириб ўтди.
«Энг катта рақобатчимиз — «Ливерпуль». Премьер-лигада ҳам улар биздан 6 очко орқада боришмоқда. Сўнгги йилларда жамоамиз учун улардан-да катта рақиб мавжуд эмас.
Улар доим бизнинг яқинимизда юришади. Бундай кучли рақобатчи ортингиздан қувиб турса, бемалол ўйнай олмайсиз. Еврокубокларда эса улар фантастик ўйин кўрсатишади», — деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» бугун тунда ЕЧЛ 1/8 финалидаги «Интер»га қарши илк ўйинида майдонга тушади.