Клопп: «Интер» - Италиянинг энг яхши жамоаси. Улар жуда яхши ҳимояланишади»
Сешанба, 15 Феврал
2830
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Интер»га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Интер» мустаҳкам ҳимоялана оладиган жамоа. Ҳимояланишда улар жуда яхши ҳаракат қила олишади. Бу жамоанинг таркиби жаҳон даражасидаги ўйинчилар ва ажойиб мураббийдан ташкил топган. Фикримча, жорий мавсумда «Интер» Италиянинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Бу жамоада рангбаранглик бор, улар нима қилишаётганликларини яхши билишади ва ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. 

Биз Чемпионлар лигасидамиз, бу турнирнинг 1/8 финалида топ-жамоалар йиғилган. Рақибни мағлуб этиш учун бизда имконият бор ва бундан албатта фойдаланишимиз шарт», - дейди Клопп ўйин олдидан.

Маълумот учун, «Интер» — «Ливерпуль» учрашуви 16 февраль, чоршанба оқшомида соат 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар