Гвардиола «Ман Сити»даги келажаги ҳақида: «Хавотирланманг, Фергюсон бўлолмайман. Бир ярим йил – футболда катта муддат»
Душанба, 14 Феврал
6253
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Манчестер Сити»да 10-15 йилга қола оламанми? Хавотир олманг, мен сэр Алекс Фергюсон бўла олмайман. Бир ярим йил – футболда катта муддат. 

Жамоадаги муҳит бизга ёрдам бермоқда – сўнгги 20 ўйиндан 18тасида ғалаба қозондик ва фақат биз учун аҳамиятини йўқотган «Лейпциг»га қарши баҳсда ютқаздик.

Биз ғалабалар қозониш ва доим хушкайфиятда юриш учун ҳам шу ердамиз. Ҳорғин кайфиятда топ-даражага кўтарилишнинг имкони йўқ», - дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтирган Manchester Evening News.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг «Сити» билан амалдаги келишуви 2023 йилга қадар белгиланган. Клуб АПЛ 25-туридан кейин 63 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар