«Баъзида «ПСЖ»дан ҳаддан ортиқ кўп нарса кутилади». Почеттино «Реал»га қарши ўйин олдидан рақибни жаҳоннинг энг яхши клуби дея эътироф этди
Душанба, 14 Феврал
5079
Фото: REUTERS

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Реал»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бу ўйинда боримизни кўрсатишга интиламиз. Бундай даражадаги баҳсларда максимум ўйнаш зарур. Бу баҳсда жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири, эҳтимол, энг яхшисига қарши ўйнаётгандирмиз. Шунга қарамай, ўз кучимизга ишончимиз юқори ва фақат ғалаба учун курашамиз.

«ПСЖ»даги ҳар бир ўйинчи сўнгги дақиқаларгача курашиб, кучларига ишонишади. Биз кам ютқазаяпмиз, кам гол ўтказаяпмиз ва бу кўрсатадики, маҳорат – фақат голлар киритишда эмас, ҳимоя чизиғимиз ҳам юқори савияли футболчилардан ташкил топган бўлиб, жамоа натижаси барқарорлигини таъминлаяпти. Бу ғалабага биринчи пойдевор.

Жамоамизда таърифлаш ва эътирофга лойиқ сабаблар бисёр. Аммо баъзида «ПСЖ»дан ҳаддан ортиқ кўп нарса кутилади. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб бораяпмиз ва буни сезмаслик, қайд этмасликнинг иложи йўқ», - дея Почеттинонинг сўзларини келтиган RMC Sport.

Аввалроқ, ушбу баҳсда Неймар майдонга тушиши мумкинлиги, Рамос эса учрашувни ўтказиб юбориши ҳақида маълум қилинганди.

Маълумот учун, «ПСЖ» — «Реал» учрашуви 15 февраль, сешанба оқшомида тунги соат 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар