«Челси» 117-дақиқада ғалаба голини уриб, ўз тарихида илк бор клублар ўртасида жаҳон чемпионига айланди
Якшанба, 13 Феврал
8685
Фото: Getty Images

БААда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. 

Финалда ЕЧЛ ғолиби «Челси» ва Либертадорес Кубоги чемпиони «Палмейрас» ўзаро баҳс юритишди. Ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди. Лукакунинг голига Вейга жавоб берди. Қўшимча бўлимларда эса Ҳавертц пенальтидан ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа Лондон клуби ўз тарихида илк бор ушбу турнирда ғолибликни қўлга киритди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал

Челси (Англия) — Палмейрас (Бразилия) 2:1
Голлар:
Лукаку (55), Ҳавертц (117, пенальти) — Вейга (64, пенальти).
12 февраль. Абу Даби. «Муҳаммад бин Зайд Стэдиум»
Челси – Менди, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен (Сарр, 91), Ковачич (Зиёш, 91), Канте, Маунт (Пулишич, 31), Ҳавертц, Лукаку (Вернер, 76), Ҳадсон-Одои (Сауль, 77). 
Палмейрас – Уэвертон, Маркос Роша (Дейверсон, 118), Гомес, Луан, Пикерес, Скарпа, Зе Рафаэл (Жаилсон, 60), Данило, Рафаэл Вейга (Атуэста, 78), Рони (Весли, 77), Дуду (Рафаэл Наварро, 103).
Огоҳлантиришлар: Уэсли (105), Ҳавертц (118).

Ўхшаш янгиликлар