Жоржиньо: «Олтин тўп»ни юта олмаганим ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас»
Шанба, 12 Феврал
1015
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо 2021 йилги мавсум учун «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмагани ҳақида гапирди. 

«Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганим ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Менга қарши жуда ажойиб мавсум ўтказган футболчилар рақиблик қилишди. Бу ҳақида ўйлашни хоҳламайман ва бунга ҳожат ҳам йўқ. 

Ҳозирда бутун вужудим билан «Палмейрас»ни мағлуб этиш ҳақида ўйламоқдаман», — деди италиялик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 феврал, Тошкент вақти билан 21:30да «Челси» «Палмейрас»га қарши Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар