Гвардиола: «Мен Клоппга ишонмайман»
Шанба, 12 Феврал
16834
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг чемпионлик курашида «Сити»га рақобат қилмаётгани ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди. 

«Мен унга ишонмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, буни Юрген ҳам яхши тушуниб турибди. Акс ҳолда, у ҳар бир АПЛ учрашувида рақибларига нисбатан бу қадар кескинлик билан ўйнамаган бўларди. 

Албатта, у чемпион бўла олишига ишонади. Футболда барча нарса содир бўлиши мумкин. Клопп олдиндаги кўплаб учрашувларда ғалаба қозониш орқали чемпионлик курашига қўшилиши мумкинлигини билади. 

Сўнгги йилларда иккала жамоа ҳам ажойиб ғалабали серияларни қайд эта олишини кўрсатиб қўйди. Клуб бунга қодирми, демак, шундай бўлиши ҳам мумкин. Иккала жамоада ҳам бир хил мураббийлар, тенг таркиб ва бир хил ғоя мавжуд. Ҳар икки тараф ҳам 16-17тадан ғалаба қайд этиши мумкин», — деди испаниялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, «Сити» ва «Ливерпуль» ўртасидаги фарқ айни дамда 9 очкони ташкил этмоқда. Бироқ мерсисайдликларда битта захира ўйини мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар