Бруну Фернандеш: «МЮ»дек клуб узоқ вақт совринсиз қолиши – даҳшатли тушга ўхшайди»
Шанба, 12 Феврал
1945
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш клубдаги мақсадлари ва жамоанинг совринсиз қолаётгани ҳақида гапирди.

«Клубдаги фаолиятимдан қониқаяпман, дея оламан. Аввал ҳам айтгандим, бу клуб сафида совринсиз қолиш, умуман жамоанинг ҳозиргидек узоқ вақт совринсиз қолаётгани – даҳшатли тушга ўхшайди. «МЮ»дек жамоа узоқ йиллар совринсиз қолмаслиги керак. Таркибдаги ҳар бир футболчи, бу жамоа мухлислари кўпроғига муносиб. 

Икки ҳафта аввал бизда соврин ютиш учун иккита имконият бор эди, ҳозирда эса фақат битта имкониятимиз қолди. Биз бу имконият ва АПЛда имконқадар юқорироқ ўринда бўлиш учун курашишимиз шарт», - дейди португалиялик футболчи клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛда 24-турдан кейин 39 очко билан 6-ўринда бораётган бўлса, Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Атлетико»га қарши майдонга тушади. Клуб ўтган ҳафтада Англия кубогидаги иштирокини тўхтатди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар