Ўртоқлик ўйини. «Бунёдкор» Қозоғистон қуйи лигаси вакилига ютқазди
Жума, 11 Феврал
1680
Фото: Бунёдкор

Суперлига янги мавсуми олдидан «Бунёдкор» клуби Туркияда Қозоғистон биринчи лигаси вакили «Мақтарал» клубига қарши саф тортди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида рақиблар икки марта гол киритган бўлса, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари иккинчи бўлимда битта гол билан жавоб қайтара олишди, холос – 1:2.

Ўртоқлик учрашуви. 11 февраль
«Бунёдкор» - «Мақтарал» (Қозоғистон) - 1:2
Голлар: Умид Султонов, 51 - Илёс Амирсаидов, 15, Алекс Бруно 43.
«Бунёдкор»: Зафар Сафаев, Фарҳод Мираҳматов, Авазбек Ўлмасалиев, Давронжон Эргашев, Суҳроб Иззатов, Дилшод Жўраев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Билол Туплиев, Музаффар Олимжонов, Усмонали Исмоналиев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар