«Барселона»ни 3 ҳужумчи тарк этиши мумкин
Пайшанба, 10 Феврал
13464
Фото: Getty Images

«Барселона» ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни трансфер қилишга жиддий уриниб кўрмоқчи. 

«Diario Sport» нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар норвегиялик футболчи трансферини амалга ошириш мақсадида Мемфис Депай, Мартин Брейтуэйт ва Люк де Йонг билан хайрлашмоқчи. 

Мемфис Депай Хави қўл остидаги жамоада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Унинг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган ва клуб унинг трансферидан бироз пул ишлаб олмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик футболчи ёзги трансферлар ойнасида «Лион»дан «Барса»га эркин агент сифатида ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар