«Барселона» Алвеснинг дисквалификацияси бўйича шикоят аризаси топширди
Пайшанба, 10 Феврал
1566
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячи Дани Алвеснинг дисквалификация муддатини қисқартириш ниятида. 

Ла Лига доирасида «Атлетико»га қарши ўтган учрашув (4:2) вақтида бразилиялик футболчи қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди. 

Клубнинг «Twitter»даги расмий саҳифасида ёзилишича, каталонияликлар 38 ёшли футболчининг 2 ўйинга четлатилиши нотўғри, деб ҳисоблайди ва буни битта ўйинга камайтирмоқчи. 

Маълумот учун, Хави шогирдлари Ла Лига доирасида олдиндаги 2та беллашувда «Эспаньол» ва «Валенсия» жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар