Марсьяль: «Барса» ва «Ювентус» мени таклиф қилганди, аммо ўзим «Севилья»га ўтишни истадим»
Чоршанба, 09 Феврал
2145
Фото: Getty Images

Ҳуқуқий жиҳатдан «МЮ» футболчиси саналмиш Антони Марсьяль қишки трансфер ойнасида «Севилья»ни танлагани сабабини айтиб ўтди.

«Барселона» клуби агентим билан январь ойида гаплашганди. «Ювентус» ҳам мени ўз сафига қўшиб олмоқчи эди ва охиригача фаол бўлди. Аммо мен «Севилья»га ўтишни истадим. Чунки бу клубда ўзим истагандек асосий таркиб ўйинчисига айланишим ва мунтазам майдонга тушишим мумкин», - дейди Марсьяль Фабрицио Романо билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи «Юнайтед»да захирада қолиб кетгач, клуб январь ойида Антонини испан жамоасига мавсум охирига қадар ижарага берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар