Каземиро «Реал» қаторасига 3 бор ЕЧЛда ютгани ҳақида: «Зидан — асосий омил, аммо бизда юлдузлар кўп эди. ВВС, яримҳимоя, ҳимоя, дарвозада Навас...»
Чоршанба, 09 Феврал
5061
Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Каземиро ўтган 10 йилликда муваффақиятли ўйнаган Мадрид клубини қандай эслашлари ҳақида гапирди.

«Реал»нинг кетма-кет 3 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишига Зиданнинг тайинланиши муҳим омил бўлди. Лекин бизда шунчалик кўп юлдузлар, кўплаб ажойиб ўйинчилар бор эдики, ҳаммасини Зиданга боғлаш адолатдан бўлмайди.

ББC («Бэйл, Бензема ва Криштиану»нинг қисқартмаси) — бизнинг ҳужумимиз ақл бовар қилмасди. Ёки яримҳимоя Ёки Карвахаль, Марсело, Варан ва Рамос бор бўлган ҳимоя. Дарвозада Кейлор Навас... Бу буюк жамоа эди», — дея Каземиронинг сўзларини келтиради Ok Diario.

Ўхшаш янгиликлар