АПЛ клуби Араухога йилига 10 млн евро маош тўлашга тайёр
Чоршанба, 09 Феврал
5479
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухога таклиф билан чиқди, деб хабар беради испаниялик журналист Дарио Монтеро.

Манбага кўра, инглиз клуби 22 ёшли футболчига йилига 10 миллион евро маош тўлашга тайёр. 

Аввалроқ Араухога «Юнайтед»дан ташқари «Челси» ва «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Шартномаси 2023 йил ёзида якунига етадиган уругвайлик футболчи ҳалигача каталонияликлар билан янги шартнома шартларини келишиб олгани йўқ.

Араухо бу мавсумда Ла Лигада 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар