«Навбаҳор» Қозоғистон клубини мағлуб этди
Сешанба, 08 Феврал
3920
Фото: Навбаҳор

Туркиянинг Анталья шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган «Навбаҳор» жамоаси Қозоғистоннинг Уральск шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Ақжайик» клубига қарши назорат-синов ўйинида майдонга тушди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув тақдирини 11 метрлик жарима зарбасидан киритилган ягона гол ҳал қилган. «Ақжайик» ҳимоячиларидан бири ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнаганлиги сабабли, пенальти белгиланган ва уни яримҳимоячи Азимжон Аҳмедов аниқ амалга оширган – 1:0.

«Навбаҳор» – «Ақжайик» - 1:0
Белек (Анталья, Туркия).

Гол: Азимжон Аҳмедов (47 пенальти).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Боян Цигер, Станислав Андреев, Йован Жокич, Азимжон Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Искандеров, Элгужа Григалашвили, Зоран Марушич.
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Теляков, Хуршидбек Мухторов, Эҳсони Паншанбе, Асад Собиржонов, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Ғанихонов.

Эслатиб ўтамиз, режага кўра, «Навбаҳор» навбатдаги назорат ўйинини 12 февраль куни Қозоғистон Премьер-лигаси вакилларидан яна бири – Алматининг «Қайрат» жамоасига қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар