Ди Мария жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У «Реал» билан ўйнай олади
Сешанба, 08 Феврал
2132
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.

33 ёшли ярим ҳимоячи Франция чемпионати доирасида «Лилл»га (5:1) қарши ўйиннинг биринчи бўлими охирида алмаштирилганди. 

Аргентиналик футболчи майдонни тарк этар экан, чап болдирида муаммолар борлигини кўрсатганди.

L'Equipe нашри хабарига кўра, Ди Мария эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилган, унинг бўлажак ўйинлардаги иштироки хавф остида эмас.

«ПСЖ» 11 февраль куни «Ренн»ни қабул қилади, 15 февраль куни эса Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинида «Реал»га қарши баҳс олиб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар