Ҳаким Зиёш миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Сешанба, 08 Феврал
9162
Фото: Getty Images

«Челси» клуби ҳамда Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

28 ёшли яримҳимоячи Африка миллатлар кубогида Марокаш миллий жамоасига ёрдам бермагани сабабли мамлакат ОАВлари томонидан жиддий танқид остига олинганди. Марокаш турнир чоракфиналида Мисрга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этгач ҳам миллий жамоа муваффақиятсизлиги Зиёш билан боғланганди. 

Ҳаким Зиёш Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи Волид Халилхожич билан келишмовчилиги сабабли июнь ойида буён миллий жамоа ихтиёрига бормаган, кетма-кет 10та учрашувни ўтказиб юборганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар