Тошкентнинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон футзал миллий жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради.
35 ёшли посбон «Каспий» жамоаси билан шартнома имзолади. Ушбу клуб миллий чемпионатда 3-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Элибоев ушбу мавсумда дарвозабон бўлишига қарамасдан Ўзбекистон чемпионатида 3та гол урганди.