Симеоне: «Атлетико» 10 йил ҳимояда ажойиб ўйнади, аммо бу мавсумда ушбу чизиқда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак»
Душанба, 07 Феврал
1944
Фото: Getty images

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 23-турида «Барселона»дан (2:4) учралган мағлубият кейин фикрларини билдирди.

«Барселона» қатъиятли ва ишончлироқ кўринди. Футболда ким кучли бўлса, ўша ютади.

10 йил давомида «Атлетико» ҳимояда мустаҳкам ўйнади, аммо бу мавсумда биз ушбу чизиқда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Муҳим бўлган ягона нарса — бу иш.

Фелиш? Мен у бор кучини берганини, Куньяга алмаштирилгунга қадар «Атлетико» учун қўлидан келганича ҳаракат қилганини кўрдим», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар