Почеттино Мессининг голи ҳақида: «Дунёнинг энг яхши футболчисига ҳам адаптация учун вақт керак»
Душанба, 07 Феврал
3007
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига 1 доирасида «Лилль»га қарши кечган беллашувда (5:1) Лионель Мессининг голи ҳақида гапириб ўтди. 

«Лео, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши футболчиси. Лекин барча футболчилар сингари унга ҳам адаптация учун вақт керак. 

Бундан ташқари, у бир ой давомида коронавирус сабаб майдонга туша олмади. Ҳозир у ўзининг энг кучли спорт формасига кириб бормоқда. Месси мана шундай кучли футбол кўрсатиши олдиндаги муҳим ўйинлар олдидан биз учун жуда муҳим», — деди Почеттино. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи учун «Лилль»га қарши ўйиндаги гол Лига 1'даги иккинчиси бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар