Хави: «Алвес четлатилгунча, биз истаган «Барса»ни кўрдик»
Душанба, 07 Феврал
6213
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган «Атлетико»га (4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Алвес четлатилгунча ҳаммаси аъло даражада кетаётганди. Кейин бироз орқага чекинишимиз керак бўлди. Аммо дастлабки 60 дақиқадаги «Барса» бу барчамиз кўришни истаган жамоа эди.

Тўлиқ таркибда жуда яхши эдик, 3-4-3 ва 3-5-2 схемалари бўйича ишладик. Четлатишдан кейин йиқилмадик, яхши ҳимояландик ва катта муаммоларга дуч келмадик.

Симеоне футболни мендан бошқача тушунади, шунинг учун бизда турлича қарашлар бор. Лекин бу унга нисбатан танқид эмас. У — ажойиб мураббий, кўп совринларни ютган, мен эса янгиман. Уни жуда ҳурмат қиламан.

Босиқ бўлиб қолишимиз керак. Бу чемпионга қарши муҳим ғалаба. Сабр қилдик ва дастлабки 60 дақиқани жуда яхши ўтказдик. 

Адама Траоре — жуда етук футболчи. У қачон рақиб билан тўқнашишни, қачон пас беришни билади, сифатли қарорлар қабул қилади, жисмоний жиҳатдан эса у шунчаки монстр. Бу — ажойиб трансфер.

Мухлислардан Дембелега ҳуштакбозлик қилишни бас қилишни сўрардим. Шу холос. Унга ҳуштакбозлик қилишди. Қўллаб-қувватлашларини сўрайман», — дея Хавининг сўзларини келтиради Marca.

Ўхшаш янгиликлар