Анчелотти: «Ҳозир «Реал»да яхши дамлар эмас, аммо жамоадан тўғри реакция ва 3 очко кутгандим»
Душанба, 07 Феврал
2768
Фото: Getty images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 23-тури доирасида «Гранада» (1:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

«Ҳозир энг яхши лаҳзаларни ўтказмаяпмиз, лекин жамоадан шуни кутгандим — яхши реакция ва 3 очко.

Асенсио? У мавсум бошидан бери яхши ўйнаяпти.

Йович кам ўйнаяпти? Чунки у коронавирусдан қайтди ва ҳали жисмонан 100 фоиз тайёр эмас.

Пайшанба куни эрталаб Мадридга қайтдик (жамоа Испания кубогида сафарда «Атлетик»га ютқазди), бу қисман жисмоний ҳолатимизга таъсир қилди.

Барчамиз қийин даврни бошдан кечираётганимизни биламиз. Бизда сафдан чиққанларни қайтариш учун бир ҳафта вақт бор», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар