Ўртоқлик ўйини. «Бухоро» ўз майдонида «Шўртан»га мағлуб бўлди
Якшанба, 06 Феврал
1873

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бухоро» ва «Шўртан» клублари ўзаро ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

Бухорода ўтган баҳсда мезбон Ҳаким Фузайлов жамоаси Асрор Алиқулов шогирдларига мағлуб бўлди. Ғузорликлар сафидаги Нодир Нурматовнинг ўйин бошидаги икки голи меҳмонларга ғалаба келтирди. Ўйин давомида икки мураббий ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Ўртоқлик баҳси.
6 февраль (якшанба)
«Бухоро» - «Шўртан» - 0:2
Голлар: Нодир Нурматов, 7, 10.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар