БААда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди.
Мезбон «Ал Жазира» саралаш ўйинида Океания минтақаси ғолиби — Таитининг «Пирэ» жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
«Ал Жазира» чоракфиналда ОЧЛ чемпиони «Ал Ҳилол»га (Саудия Арабистони) қарши ўйнайди . Иккинчи жуфтликда «Ал Аҳли» (Миср) ва «Монтеррей» (Мексика) ўзаро баҳс юритишади.
ЕЧЛ ғолиби «Челси» (Англия) ва Либертадорес Кубоги чемпиони «Палмейрас» (Бразилия) турнирга яримфиналдан қўшилади.
Клублар ўртасидаги ЖЧ. 1/8 финал
Ал Жазира — Пирэ 4:1
3 февраль, «Муҳаммад бин Зайд»
Голлар: Зайид (5), Аҳмад (25), Косанович (41), Диаби (63) — Раби (48, автогол).