Анчелотти: «Мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз эмасди. Бу мағлубият бизни кучлироқ қилади»
Жума, 04 Феврал
2216
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган «Атлетик»ка (0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Хафамиз, чунки биз ҳамма турнирда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Ўйлайманки чиқиб кетганимиз салбий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Умид қиламанки, бу мағлубият бизни кучлироқ қилади. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз эмас. Охиригача тенг ўйин бўлди.

Бизда Бензема каби футболчилар йўқ. «Атлетик» 70-дақиқагача жуда кучли прессинг қилди. Улар сўнгги дақиқада гол уришди ва ўйлайманки, қўшиб берилган вақтда устунлик бизда бўларди. Қанотларда яхши ҳаракат қилмадик, Алаба ва Каземиродан тез-тез фойдаланишимиз керак эди. Ўйин биз режалаштиргандек ўтмади.

Кроос ҳам худди Винисиус каби чарчоқ туфайли майдонни тарк этди. Қолган ўзгаришларни қўшимча вақтга режалаштиргандим.

Бэйл, Азар ва Йович жазоланишмаган. Себальос ва Валехо ҳам ўйнамади. Келинг, адолатли бўлайлик: улар ҳам ўйнамаганлар билан бир хил даражада», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

Ўхшаш янгиликлар